Қуръони Карим суҳбатида:
}إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ {
«Албатта бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
УЛАР ФАҚАТ ЎЗЛАРИНИГИНА АЛДАЙДИЛАР
وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ -8, يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلاَّ أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ -9, فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ -10, وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ -11, أَلَا إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لاَ يَشْعُرُونَ -12, وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ أَلاَ إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لاَ يَعْلَمُونَ -13, وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ -14,اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ -15, أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينََ -16,
–„Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабабли аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғинчилик қилманглар», дейилса, «Биз – ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» - дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар“ [2:8-16]
Аллоҳ Субҳанаҳу бизга бу суранинг аввалларида мўминларнинг аҳволини маълум қилгандан кейин, сўнг эса кофирларнинг аҳволини баён қилгандан кейин, шаъни улуғ бўлган Аллоҳ бу оятларда мунофиқларнинг аҳволини зикр қилди. Чунки мунофиқлар ўзларини зоҳирда иймон келтиргандек қилиб кўрсатишиб, куфрларини яширишар ва Аллоҳни ҳамда иймонли кишиларни алдамоқчи бўлишар эди. Лекин улар фақат ўзларинигина алдаøàðäè холос. Шунингдек дилларидаги ақидалари мараз ақидалар бўлиб, шубҳа ва гумон билан тўлиб-тошган эди. Улар ўзларини ислоҳ қилувчилар, деб даъво қилар эдилар. Ҳолбуки аслида улар фасод тарқатувчи бузғунчи кимсалар эди. Улар сохталик билан иймон келтирдик, дейишар эди, воқеда эса улар мўминлар устидан кулишар эди. Сўнгра Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзининг улар устидан кулаётганлигини ва уларнинг савдолари зиёндан иборат эканлигини, óлар эса ҳеч шубҳасиз аниқ залолатда эканликларини бизга маълум қилди.
1. Бу оятларда қуйидаги масалалар очиқ намоён бўлади:
يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ -9,
–„Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва фақат ўзларинигина алдайдилар.“ [2:9]
(مُخَا دَعَةٌ ) – Бир-бирини алдаш – сўзи араб тилида (مُفَاعَلَةٌ ) бобидан бўлиб, бу бобда иш икки тараф ўртасида юз беради, демак алдаш иши ҳам бу бобда икки тараф ўртасида юз бериб иккала тарафнинг ҳар бири иккинчи тарафни алдайди. Шундай экан бу нарса бир томондан Аллоҳ Субҳанаҳу ва мўминлар, иккинчи томондан эса мунофиқлар ўртасида қандай юз берган бўлади?!
(خَدْعٌ ) сўзи аслида яшириб махфий қилиш ва ноаниқ қилиш маъносини англатади. Бу эса мўминлар билан мунофиқлар ўртасида юз бериши мумкин бўлган ишдир. Чунки мунофиқ ўзини Исломга киргандек қилиб кўрсатади ва куфрини мўминлардан яшириб махфий тутади. Шунингдек мўмин киши ҳам кофирлар ва мунофиқлардан муайян ишларни яшириб махфий қилади ва уларнинг гумонини бошқа бир ишга буриб, уларни чалғитади. Худди шундай ҳол масалан, урушда юз беради. Чунки ҳадисда айтилганидек: «Уруш алдовдир»(1). Лекин мунофиқларнинг Аллоҳ Субҳанаҳуни алдашга уринишлари ҳақидаги саволга тўхталиб ўтиш лозим. Бу масалага назар ташлаш билан Аллоҳнинг мунофиқларни «алдаши» уларни ўзлари билмай қоладиган тарафдан секин-аста ҳалокатга олиб бориб қўйиши эканлиги аниқ маълум бўлади.
وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ -182,
–„Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ўзлари билмай қоладиган тарафдан секин-аста ҳалокатга олиб борурмиз“ [7:182]
Мол-дунё, сиҳат-саломатлик ва саройу қасрлар мунофиқларга аслида бир ёмонлик ва қуйидаги оятда келганидек, уларни жаҳаннамга олиб борадиган йўл бўлиб турган бир пайтда мунофиқларни ўзларидаги мол-дунё, сиҳат-саломатлик ва қасрларни ўзлари учун бир яхшиликдир, деган гумонга солиб қўйиш билан ҳам Аллоҳ Субҳанаҳу уларни «алдаб» қўяди:
وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ -178,
–„Куфр йўлини тутган кимсалар, уларга берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки Биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир.“ [3:178]
Демак бу нарса:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَهُوَ خَادِعُهُمْ -142,
–„Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир.“ [4:142]
- деган оятда келгандек Аллоҳнинг мунофиқларни «алдаб» қўйишидир.
Энди мунофиқларнинг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони алдамоқчи бўлишларига келсак, Аллоҳга бирон нарса махфий эмасдир. Шунинг учун бу ўринда иш чуқурроқ баҳсга муҳтож бўлади. Бу оятни диққат билан кузатиш орқали шу нарса маълум бўладики, Аллоҳ Субҳанаҳу (يَخْدَعُونَ اللهَ وَالَّذِيْنَ آمَنُوا ) – яъни Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдайдилар, демади, балки:
يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ -9,
–„Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва фақат ўзларинигина алдайдилар.“ [2:9]
-деди. Чунки бу оятдаги (يُخَادِعُونَ ) феълнинг масдари (مُخَادَعَةٌ ) бўлиб, юқорида айтиб ўтганимиздек (مُفَاعَلَةٌ ) бобида келяпти. Бу боб эса ишнинг албатта рўёбга чиққанини англатмайди. Шунинг учун «алдаш» иши рўёбга чиққанини англатмайди, балки фақат алдашга уриниш юз берганлигини англатади. Масалан (قَلَ تَلَ زَيْدٌعَمْرًا ) – «Зайд Амр билан ўзаро жанг қилди» дейилса, бу сўздан ўзаро жанг қилиш юз берганлиги тушунилади. Лекин бу сўз Зайд Амрни ўлдириб қўйганлигини англатмайди, балки уни ўлдириши ҳам мумкин ёки рақибини ўлдирмай ўзини ўлдириши ҳам мумкин. Бу оятда ҳам маъно худди шундай бўлади. Чунки мунофиқлар Аллоҳни ва мўминларни алдамоқчи бўладилар, лекин улар пировард натижада ўзларинигина алдайдилар. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу улар яширган нарсани ҳам, ошкора қилган нарсаларини ҳам билади. Демак улар Аллоҳ Субҳанаҳудан бирон нарсани яшириб, махфий қилишга қодир бўлолмайдилар. Шунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу уларни ўзлари сазовор бўлган азоб билан жазолайди, алдашга уринишлари эса ўзларининг устига фалокат бўлиб тушади.
Шу ўринда бир нуқтага эътиборни жалб қилиб ўтамиз. У нуқта шундан иборатки, мунофиқларнинг мўминларни алдашга муваффақ бўлишлари мумкин бўлган ишдир. Шунинг учун:
يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ -9,
–„Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва фақат ўзларинигина алдайдилар“ [2:9]
- деган оятнинг мантуқи (сўз тузилиш, мазмуни)дан бир тушунча келиб чиқади. Яъни мунофиқларнинг Аллоҳ Субҳанаҳуни алдашлари мутлақо мумкин эмаслиги аниқ, қатъий нарсадир, аммо мўминларни алдашлари эса мумкин бўлган ишдир. Бу эса зоҳирида Аллоҳ Субҳанаҳудан келган (وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ ) – ва улар фақат ўзларинигина алдайдилар – деган хабарга хилоф бўлиб қоляпти. Сўз сўзловчининг, яъни Аллоҳ Субҳанаҳунинг рост сўзлаши зарурлиги эса бу сўз мазмунидан бир тушунча чиқишини тақозо қилади. Бу эса (دَلاَلَة إقْتِضَاء ) «тақозо қилиш далолати» деб аталадиган нарсадир, яъни бу оятдаги хабар талаб маъносига айланиб қолади. Шунинг учун унинг маъноси бу ҳолатда: эй мўминлар, мунофиқларга ишониб, тинч-хотиржам бўлишингиз ва уларга алданиб қолишингиз ёки улар билан дўстона муносабатда бўлишингиз сизларга ҳаромдир, балки сизлар онг ва хушёрлик дарàжасида бўлинглар ва уларга сизларни алдаш имконини берманглар – деган мазмунни касб этади.
2. -10, فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا
–„Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди.“ [2:10]
Мунофиқларнинг дилларидаги мараз ҳеч шубҳасиз уларнинг ақидасидаги, яъни уларнинг дилларида бўлган ақидадаги мараздир. Бу ақида деган сўз эса, (قُلُوبِهِمْ ) сўзига музоф (қўшилган) сўздир ва тушириб қолдирилгандир. Демак бу мараз уларнинг дилларидаги ақиданинг мараз эканлигидир. Чунки у жисм-бадандаги мараз эмас, балки ақидадаги: тойилиш, шак-шубҳа, гумон ва залолат маразидир. Шунинг учун қачонки Аллоҳ адо қилишлари фарз бўлган бир фарзни фарз қилса ёки қаттиқ риоя қилишлари лозим бўлган бирон ҳад – шаръий ҳукмни баён қилса ёки Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақиқий башараларини фош қилиш билан уларни шарманда қилса, уларнинг марази янада зиёда бўлиб боради. Чунки улар бирон янги фарзни адо қилишга ёки жиҳодга чиқишга ёки ўзларига татбиқ қилинаётган бирон ҳадга риоя қилишга буюрилсалар, изтиробга тушиб, бу нарсаларни адо қилишдан бўйин товлайдилар. Демак мана шу нарса Аллоҳ Субҳанаҳу:
وَإِذَا مَا أُنزِلَتْ سُورَةٌ فَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ أَيُّكُمْ زَادَتْهُ هَذِهِ إِيمَانًا فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا فَزَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَهُمْ يَسْتَبْشِرُونَ -124,وَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَتْهُمْ رِجْسًا إِلَى رِجْسِهِمْ وَمَاتُوا وَهُمْ كَافِرُونَ -125,
–„Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни мунофиқлардан) бўлган кимсалар (масхара қилишиб): «Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?» - дейишади. Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-ҳуррам бўлурлар. Аммо дилларида мараз бўлган кимсаларни эса динсизликларига яна динсизлик қўшур ва улар кофир ҳолларида ўлурлар“ [9:124-125]
- деб айтганидек уларнинг маразининг янада зиёда бўлишидир.
3. Аллоҳ Субҳанаҳу мунофиқларнинг «бизлар ислоҳ қилувчилармиз», деган даъволарини қаттиқ қоралаб, қатъиян рад қилди:
أَلاَ إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لاَ يَشْعُرُونَ $
–„Огоҳ бўлингизким, улар албатта буғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар.“ [2:12]
Шунинг учун уларнинг сохта иймонларини ҳам қатъиян рад қилди:
أَلاَ إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لاَ يَعْلَمُونَ $
–„Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар.“ [2:13]
Аллоҳ Субҳанаҳу бу оятда (لاَ يَعْلَمُونَ ) «буни билмайдилар», деган сўзни зикр қилди. Олдин келган оятда эса (لاَ يَشْعُرُونَ ) «буни сезмайдилар», деган сўзни зикр қилган эди. Чунки Аллоҳ Таоло бу оятда «тубанлик», деган сўзни зикр қилди, тубанлик эса жаҳолатдир. Шунинг учун билиш сўзини у билан бирга зикр қилиш унга жуда чиройли тарзда мос-мувофиқ бўлиб тушади. Чунки иймон чуқур назар ташлаш ва далил келтиришга, яъни билишга муҳтож бўлади. Шунинг учун (لاَيَعْلَمُونَ ) «буни билмайдилар» сўзи бу ўринга жуда мос-муносиб бўлиб тушади. Аммо ер юзида фасод-бузғунчилик қилиш эса ҳисга, яъни шуъурга таянади ва у ҳис орқали яққол кўзга ташланади. Шунинг учун (لاَ يَشْعُرُونَ ) «буни сезмайдилар» сўзи бу ўринга жуда муносиб бўлиб тушади.
اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ -15, أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ -16,
–„Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар.“ [2:15-16]
Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу мунофиқларнинг мўминлар устидан масхаралаб кулганликларига жавобан уларнинг ўзини устидан кулиш билан уларни жазолайди. Чунки Аллоҳ Таоло истеҳзо, яъни масхаралаб кулишга бериладиган жазони истеҳзо, яъни ўша масхараловчи кимсаларнинг ўзларини устидан кулиш, деб номлади. Бу эса Аллоҳ Таолонинг:
وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا $
–„(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир“ [42:40]
- деган сўзига ва:
فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ $
–„Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг!“ [2:194]
- деган сўзига ўхшайди. Гарчи жазо бериш ҳақиқатини айтганда (аслида) ёмонлик ёки тажовуз бўлмасада, Аллоҳ Субҳанаҳу бу оятларда ёмонликнинг жазоси ёмонлик, тажовузнинг жазоси тажовуз, деб атади. Бу сўзлар бу оятларда араб тили қоидаларига мувофиқ мажозий маънода ишлатиляпти. Аллоҳ Таолонинг (يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ ) уларнинг устидан кулади – деган сўзининг олдинги сўзларга атф бўлмай (боғланмай) алоҳида бошланиши ғоятда қувватли маънони ифодалайди. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу мунофиқларнинг устидан жуда етук истеҳзо билан кулади. Аллоҳнинг ибратли жазолари уларнинг устига соатма соат тушиб турганлиги учун Аллоҳ уларнинг устидан узлуксиз кулади, дейилади. Шу сабабли Аллоҳ Субҳанаҳу уларга бериладиган ибратли жазо қаттиқроқ, шиддатлироқ бўлиши учун, мунофиқлар (إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ ) «фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз» - деб айтганларидек (اللَّهُ مَُسْتَهْزِئُ ) «Аллоҳ уларнинг устидан кулувчидир» - демади, балки: (اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ ) «Аллоҳ уларнинг устидан кулади» - деди. Шунинг учун бу оятда мунофиқларнинг ўз залолатларида давомли бўлишларини, яъни куфрлари ва залолатларида давом этишларини ва ундан чиқиш йўлини топиша олмай, ҳайрону-лол бўлиб иккиланиб туриб қоладилар.
Шундан сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу мунофиқларнинг ҳидоят ўрнига(2) залолатни сотиб олишганини, шунинг учун ўзларининг бу тижорат-савдолари зиёнга учраганлиги сабабли дунёда ҳам зиёнга учраганликларини, ҳидоятларини бой бериб зиён кўришлари сабабли охиратда ҳам зиён кўришларини баён қилиб берди. Бу эса аниқ-очиқ зиёндир.
__________________________________________________________
(1) Бухорий: 2803, Муслим: 1771.
(2) Икки нарсани бир-бирига алмаштириш пайтида ўша алмаштирилаётган икки муқобил нарсанинг бирига араб тилида «ب » ҳарфининг уланиб келиши, «ب » ҳарфи уланган ўша нарсани бошқа нарсага алмаштириб юборилганини ва қўлдан кетганлигини англатади. Алмаштириб юбориб қўлдан кетган нарса ўрнига олган нарсага эса «ب » ҳарфи кирмайди, яъни (اشْتَرَوْا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى ) ояти ўша мунофиқларнинг ҳидоятни ҳосил қилиш ўрнига залолатни ҳосил қилганликларини англатади.