ОЛИЙ МУКОФОТ

Дарҳақиқат Аллоҳ Таборака ва Таъолонинг ҳикмати шу инсонни яратишни ва тажриба имтиҳон, синов босқичидан ўтиши учун уни мана шу ер юзига вақтинчалик жойлантиришни, сўнг эса унинг тақдири белгиланишини, агар яхши инсон бўлса тақдир-оқибати ҳам яхши бўлишини, агар ёмон инсон бўлса оқибати ҳам ёмон бўлишини тақазо қилди. Шунинг учун агар ўз ҳаётининг ишларида ўз бурч-вазифаларни Аллоҳ Азза ва Жалла ирода қилгандек, ҳоҳлагандек гўзал суратда адо қилса, Аллоҳнинг белгилаб берган тартиб қонунларига қаттиқ риоя қилса, унинг ишини оқибати енгиллик, яхшилик, маъваси (борадиган жойи) эса кенглиги осмонлар ва ернинг кенглигича бўлган муттақий (тақволи киши)лар учун тайёрлаб қўйилган жаннат бўлади. Агар ўз бурч вазифаларини ёмон адо этса ва Аллоҳ Таъоло ирода қилган ҳақ йўлидан узоқлашса ишининг оқибати зарар-зиён, борадиган жойи эса жаҳаннам бўладики, у ерда ўлиб ўлолмайди, тирик бўлиб тирик юролмайди. Ана шунинг учун ҳам Аллоҳ Таъолонинг ҳикмати мана шу буюк, улуғ ғояни юзага чиқариш учун пайғамбарларни мўминларга жаннат хуш хабарини берувчи қилиб, кофирларни эса дўзах азобидан огоҳлантирувчи қилиб юборишни ва улар билан бирга рушду ҳидоятни, тўғриликни юборишни ҳамда шу пайғамбарлар даъват қилаётган нарсаларнинг рост-тўғри эканлигига ақлий ҳужжатни ва ишончли далилни барпо қилиш учун уларни инкор қилиб бўлмас ҳақиқат бўлган мўъжизалар билан қўллаб-қувватлашни тақозо қилади.
____________________________________________
Ана шу Росул, Пайғамбарлардан иборат яхшилик-эзгулик карвони яхшиликка ва  ҳидояига даъват қилиб бирин-кетин ўтаверади. Шунинг учун инсониятнинг узун тарихи давомида бирор Уммат ана шу пайғамбарларнинг биронтасидан холи бўлмади. Аллоҳ Таъоло шундай деди:
إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيرًا وَنَذِيرًا وَإِنْ مِنْ أُمَّةٍ إِلاَّ خلاَ فِيهَا نَذِيرٌ $
–„Албатта Биз сизни ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг Умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огоҳлантиргувчи-пайғамбар ўтгандир“.                                                                                                  [35:24]
Пайғамбаримиз Мустафо алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилишлари эса ана шу яхшилик-эзгулик карвонига хотима ясади. Аллоҳ Таъоло деди:
وَلَكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ $
–...„Балки У Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир“.   [33:40]
Зеро пайғамбаримиз алайҳиссалом барча одамларга пайғамбар қилиб юборилдилар. Бу эса у кишидан олдин ўтган пайғамбарларнинг акси-хилофи эди. Чунки улар фақат ўз қавмларигагина хос пайғамбар қилиниб юборилган эдилар. Аллоҳ Таъоло деди:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ $
–„(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар билмаслар“.                                               [34:28]
Ҳақиқатда Росулуллоҳ (С.А.В.)зулматлар шиддатига қарамасдан нур ва ҳидоят машъалини кўтариб чиқдилар ва жоҳилларнинг жоҳилияти ҳамда хунук-ёмон одатлар ҳукм сурган бир вақтда ва ер юзи зулм ва ёвузликка лиқ тўлган бир вақтда ана шу ҳидоят-тўғри йўлни кенг ёя бошладилар. Ўзининг мана шу ҳаракат босқичида Пайғамбар алайҳиссалом азобларга дучор бўлдилар ва қаттиқ озорларга йўлиқдилар, ҳамда ёлғон туҳмат-айблар билан айбландилар. Жумладан сеҳргар деб тухмат қилиндилар:
قَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلْحَقِّ لَمَّا جَاءَهُمْ هَذَا سِحْرٌ مُبِينٌ $
–„Кофир бўлган кимсалар Ҳақ (Қуръон) тўғрисида у ўзларига келган вақтидаёқ (тафаккур қилиб кўрмасданоқ) «бу очиқ сеҳрдир» дерлар“.                                 [46:7]
Пайғамбаримиз ёлғончи ва Қуръонни ўзи тўқиб олган, деб ҳам туҳмат қилиндилар:
أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ إِنْ افْتَرَيْتُهُ فَلاَ تَمْلِكُونَ لِي مِنْ اللَّهِ شَيْئًا $
–„Ёки улар «Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда,сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса (ни дафъ қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳечким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ Таъолодан  қўрққаним сабабли сизларга ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)!“.                                                      [46:8]
У киши эр ва хотинни бир-биридан ажратиб юборишлик ва мажнунлик (жиннилик) билан ҳам айбландилар:
إِنْ هُوَ إِلاَّ رَجُلٌ بِهِ جِنَّةٌ فَتَرَبَّصُوا بِهِ حَتَّى حِينٍ $
–„У фақат бир жинни бўлган одамдир. Бас, унга бир (оз) вақтгача кўз тутинглар (агар шу сўзидан қайтмас экан ўлдириб юборурсизлар) дедилар“.                    [23:25]
Пайғамбаримиз шунингдек, Қуръоннни бир румликка боғланиб ўшандан оляпти деган туҳмат билан ҳам айбландилар:
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ $
–„Аниқки, Биз уларнинг «Қуръонни Муҳаммадга бирон одам ўргатмоқда», деяётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир), чунки улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир“.                                 [16:103]
Мана шундай қалбни жароҳатловчи ёлғончига чиқарилишишга қарамай ва ёвуз, шафқатсиз азоб, таъқибларга, айниқса  бану Толиб уруғи билан алоқа-муносабатларни узиб қўйишда чўққисига етган шиддатли озорларга қарамасдан, Пайғамбаримиз – у кишига энг афзал солат ва саломлар бўлсин – шундай дер эдилар: «Аллоҳим қавмимни Ўзинг ҳидоятлагин, чунки улар билмаяптилар». Тоғлар малаки (фариштаси) Ақаба кунида у кишига хитоб қилиб: «...Эй Муҳаммад батаҳқиқ Аллоҳ мени юборди. Албатта Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган сўзларини эшитди. Мен эса тоғлар фариштасиман. Мени сизнинг олдингизга Роббингиз, менга ҳоҳлаган нарсангизни буюришингиз учун юборди. Агар ҳоҳласангиз уларнинг устига мана шу тоғларни ташлаб, қоплаб қўмиб юборишингиз мумкин, деганида пайғамбариимз алайҳис салом: Мен Аллоҳнинг уларни пушту камарларидан ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиладиган, Унга бирон нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чақиришини умид қиламан», деган эдилар. (Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилди).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг жисму жонлари ўз қавмининг аҳволига қайғу ҳасрат чекиб уларга бўлган ачиниш, қайғу ва раҳм-шафқат шиддатидан ҳалок бўлаёзган эди. Ҳатто Роббиси унга:
فَإِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ فَلاَ تَذْهَبْ نَفْسُكَ عَلَيْهِمْ حَسَرَاتٍ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِمَا يَصْنَعُونَ$
–„Зотан Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи ҳоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (эй Муҳаммад), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устидан ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган ҳунарларини билгувчидир“. [35:8]
деган сўзи билан ва:
قَدْ نَعْلَمُ إِنَّهُ لَيَحْزُنُكَ الَّذِي يَقُولُونَ فَإِنَّهُمْ لاَ يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللَّهِ $
–„(Эй Муҳаммад) уларнинг гаплари шак-шубҳасиз сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар.“   [6:33]
- деган сўзи билан хитоб қилди. Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз қавми билан муносабатининг мисоли ўт-оловнинг шундай чеккасида туриб одамларнинг шу оловга тушиб кетишларидан қўрқиб уларни ундан четга сураётган, одамлар эса шу оловга ўзларини ташлашни истаб, унинг атрофида бир-бирларини туртаётганидан хавфсираб турган кишининг мисолига ўхшар эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Албатта Менинг мисолим ва одамларнинг мисоли ўт-олов ёққан бир кишининг мисолига ўхшайди. Олов атрофни ёритгач, ўт-оловга ўзини урадиган парвона-капалаклар ва мана ўрмаловчи ҳашоротлар унга туша бошлайдилар. Бас, ҳалиги киши уларни бу оловдан ушлаб қолишга уринади. Улар эса ундан ғолиб келиб ўзларини оловга отадилар. Бас, мен ҳам сизларни дўзах ўтига тушиб кетишингиздан қайтариб, ушлаб қолгувчиман. Сизлар эса унга ўйлаб-нетиб ўтирмай ўзингизни отяпсизлар», деган эдилар. (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат пайғамбаримиз у кишига энг афзал солат ва саломлар бўлсин ва у кишининг бахтли, олийжаноб инсонлар бўлмиш саҳобалари мана шу аччиқ воқеълик билан юзма-юз туриб жуда оғир дамларни бошидан кечирган эдилар. Бу дамлар қаршисида мол-дунёлар,жонлар, кўнгил истак-ҳоҳишлар, кечалари бедор бўлишлар, очлик, азоб, маҳрумлик, қувғин-сургун ва Ҳабаш юртига икки марта ҳижрат қилишлар ҳеч нарса бўлмай қолган эди. Улар эса сабр қилишда, тоғдек мустахкам туришда, куфрга қарши жиҳод қилишда давом этдилар... Улар машаққатлар ва қийинчиликлар гирдобидан дадил ўтиб борар эдилар. Дунё уларнинг кўзига арзимас кўриниб қолди ва мана шу дин йўлида, шу динни ер юзида ғолиб қилиш учун ва унда адашиб тентираб юрган инсонниятни қутқазиш учун ўз жонлари ҳам уларнинг кўзига арзимас кўриниб қолди. Бу ишларнинг ортида Аллоҳ Таъолонинг ризолигини исташ ва Унга гўзал суратда йўлиқиш умиди ётарди. Бу машаққатли босқичнинг, итоъат қилиш, сабр қилиш ва сабр қилишда устун бўлиш босқичининг хотимаси-якуни эса Аллоҳ томонидан шу дунёда берилган улуғ-мукофот бўлди. Бу мукофот сабабли уларнинг қалблари сурур-шодликка тўлди ва улар бу дунёда азизу мукаррам, сайид-хожа ва етакчи раҳбар инсонларга айландилар. Ер юзида мусулмон давлати қад кўтарди. Бу давлатда Аллоҳнинг дини ҳаётнинг барча соҳаларида мукаммал суратда татбиқ қилинар, унда ҳақиқат юксакларга кўтарилиб, зулм эса ерга урилиб, янчилиб йўқ қилинар эди. Бу давлатда тинчлик-омонлик, адолат ва фаровонлик ҳамма ёқни қамраб олган бўлиб, барча жойда хотиржамлик ва биродарлик ҳукм сурар эди... Бу давлат бир нур сочувчи маёқ эдики, ундаги порлоқ нур узоқ ва яқиндаги барча одамлар кўриши учун олий юксакликларга кўтарилар эди. Шунинг учун зулм, залолат ва ҳалокат... денгизида адашиб юрганлар бу нурга талпиниб келар эдилар... бу давлат куч-қудратнинг бир мустаҳкам қўрғони бўлиб қад кўтарди. У чегаралар ва тўсиқлар оша Ислом рисолатини барчага етказиб ёяр, очиқ эшиклардан кириб борар, берк эшикларни ва монеълик қилувчи тўсиқларни эса синдириб парчалаб ташлар эди. Бу давлатда жиҳод байроқлари бошлар узра кенг ёйилиб баланд хилпирар, ҳаво-муҳитларни, кенг уфқларни, денгизларни, дашту саҳроларнию дарёларни кезар эди. Ҳатто бу давлат ер юзидан етган жойигача етиб борди. Бу иш, иззату шон-шараф, куч-қудрат, ҳидоят, раҳмат ва нур иши то Росулуллоҳ (С.А.В.) Рафиқул Аълога (энг олий Рафиқ-Аллоҳ)га бориб қўшилгунча шундай давом этди. Ана шундан кейин ана шу йўлнинг айнан ўзи билан ва ўша қадамларнинг изидан юриб келгуси авлодлар бу ишни бошқа авлодларга... омонат қилиб топшириш учун уни бошқаларга етказишни давом эттирдилар. Шундай қилиб Ислом давлати узоқ даврлар мобайнида барча одамларга ҳидоят ва эзгулик элтувчи, ўз мамлакати ичкарисида Аллоҳнинг динини татбиқ қиладиган, залолатда адашиб тентираб юрган бошқа ҳалқларга эса ҳидоят рисолатини етказадиган элчи ўрнида бўлиб келди.
Албатта бугунлик кунда Аллоҳнинг динини ғолиб қилиш йўлида ва инсониятни ўзиги ўзи зулм қилишидан ва бошқаларга ҳам зулм қилишидан халос қилиш йўлида ҳаракат қилаётган даъватни кўтариб чиқувчи албатта кўп эслайди ва тадаббур (ҳар томонлама чуқур мулоҳаза) қилади... У биз учун гўзал намуна бўлмиш Росулуллоҳ (С.А.В.) ни кўп эслайди. Пайғамбаримиз одамларга элтар эканлар, одамлар у кишидан юз ўгирдилар. У киши уларга раҳмат ва ҳидоят билан пешвоз чиқсалар, улар пайғамбаримизга ҳаққа унамаслик, ундан юз ўгириш ва у кишига озорлар бериш билан рўбарў бўлдилар ва у кишидан алоқа-муносабатларни уздилар, ҳамда туғилиб ўсган еридан у кишини чиқариб юбордилар... Даъватчи худди шу вақтнинг ўзида Аллоҳ у кишининг саҳобалари билан биргаликда қандай азизу мукаррам қилганлигини ва уларнинг ишининг хотимаси Ислом давлатини барпо қилиш билан ва уларни саййид-улуғ хожалар ва етакчилар раҳбарлар қилиш билан гўзал қилганлигини, уларнинг ер хазиналари калитларига эга бўлганларини ва араблар ҳам, ажамлар ҳам уларга бўйсунганлигини ва Аллоҳ Таъоло уларга ишларининг хотимаси қиёмат кунида ҳам гўзал қилиши тўғрисида башорат (севинчли хабар) берганлигини эсга олади.
Кимки ўзини ўраб турган муҳит воқеълиги ҳақида ҳар томонлама чуқур мулоҳаза юритса, одамлар зулм ичида қандай кун кечираётганларини кўради.
Иқтисодий соҳада эса, ўғирлик ва талончиликни кўради ва нархлардаги, бозорлардаги компютер, баъзи дори-дармон турлари ва оғир саноат каби айрим ишлаб чиқариш маҳсулотларидаги иқтисодий зўравонликнинг, ўзбошимчаликнинг гувоҳи бўлади.
Аммо ижтимоий соҳада ва одамлар ўртасидаги алоқа-муносабатларда ижтимоий фасод сабабли ёмон-ҳунук касалликлар кенг тарқалиб бораётганлигини, «цивилизациялашган - юксак маданиятга эришган» деб аталмиш оламнинг энг тараққий топган давлатларидан сон-саноқсиз қотиллик ва зўрлаш жиноятларини ва миллионлаб одамлар ўртасида гиёхванд моддалар офатлари кенг ёйилиб бораётганлигини кўради. Шунингдек у тилга олиб бўлмайдиган ва инсониятга ҳечам ярашмайдиган нарсаларни кўради, у эркаклар билан эркаклар ўртасидаги ва аёллар билан аёллар ўртасидаги нотабиий жинсий алоқаларни ва ўзаро никоҳланишларни кўради. Бу қабиҳликларни оммавий ахборот воситалари, телевизион каналлари ва интернет орқали оламнинг барча давлатларига кенг тарқалаётганлигини кўриб турибмиз.
Шунинг учун тадаббур-чуқур мулоҳаза юритадиган, фикр қиладиган ва эсга оладиган даъватни кўтарувчи бу тирик, покиза Умматни, шу Уммат тушиб қолган емирилиш ва ҳалокатдан, йўқ бўлиб кетишга яқинлашиб қолишдан қутқазиш учун, шунингдек инсониятни у тушиб қолган ҳалокат ва залолатдан қутқазиб қолиш учун азму-қарор, қатъият ва тўла ихлос билан албатта ишга киришади.
Воқеликка назар ташлаган киши бунинг нақадар рост ва тўғри эканлигини кўради.
Шунинг учун ҳам даъватни кўтариб чиқувчиларнинг бундай юксак, олий амали олдида (даъватчилага) ёрдам берадиган нарсалар билан озуқаланиш албатта зарурдир. Зеро даъватни кўтариб чиқувчи учун ўзининг маънавиятини юксакларга кўтарадиган ва ўзи йўлиқаётган ва ўзига етаётган нарсаларга парво қилмасдан, қатъият ва ихлос билан қийинчиликлар гирдобига шўнғишга уни ундайдиган ишларни доим ёдда тутиши лозим. Жумладан қуйидагиларни:
Биринчидан: Даъватни ёйувчи доимо ўзининг Аллоҳ Азза ва Жалла билан боғланганлигини, яъни агар бирон нарсани ирода қилса унга фақат бўл дейдиган, бас, ана шу нарса дарҳол бўладиган камолат ва жалол (буюк)лик сифатлари соҳиби, якка ёлғиз, сомад - биронта махлуққа азалий-абадий муҳтож бўлмайдиган, барча махлуқлар эса Унинг Ўзигагина муҳтож бўлган, азамат (чексиз улуғлик), жабарут (барча ҳукмини ўтказишга қодирлик) ва султон (мутлақ ҳукмронлик) соҳиби бўлмиш Аллоҳ Азза ва Жалла билан алоқада эканлигини, боғланганлигини ёдида тутади. Бас, шунинг учун у Аллоҳ Таъолонинг мана шу сўзини:
وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّماوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ $
–„Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер Қиёмат кунида Унинг қабзаси-чангалида(дир). Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.“                                                                                                     [39:67]
Ва Унинг Росули (С.А.В.)нинг Илоҳий Азаматни сифатлаб айтган ушбу: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, етти қават осмонлар курсининг олдида фақат кенг сахро-даштлик ерга ташлаб қўйилган ҳалқачага ўхшаб қолади. Аршнинг курсидан устунлиги-ортиқлиги эса, ўша дашт-сахронинг ана шу ҳалқачадан устунлиги-ортиқлиги кабидир», (бу ҳадисни Ибн Жарир Табарий чиқарган) деган сўзларини эслайди.
Шунингдек, у Аллоҳнинг илмидан еру осмонлардаги бир зарра мисқолича бўлган бирон нарса махфий қолмаслигини ёдида тутади. Аллоҳ Таъоло деди:
وَمَا يَعْزُبُ عَنْ رَبِّكَ مِنْ مِثْقَالِ ذَرَّةٍ فِي الْأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَلاَ أَصْغَرَ مِنْ ذَلِكَ وَلاَ أَكْبَرَ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ $
–„Еру-осмондаги бир зарра мисқоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас - албатта очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг азалий ёзмишида) мавжуд бўлур.“[10:61]
Аллоҳ Таъоло яна деди:
عَالِمِ الْغَيْبِ لاَ يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي الْأَرْضِ وَلاَ أَصْغَرُ مِنْ ذَلِكَ وَلاَ أَكْبَرُ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ $
–„Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келур. Осмонлар ва ердаги бир зарра мисқоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас - албатта бу очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг азалий ёзилиши - Лавҳул Маҳфузда у) мавжуд бўлур.“[34:3]
Буларнинг барчаси даъватни кўтариб чиқувчини ҳаракатга ундайди ва уни ҳотиржам қилиб қўяди ҳамда уни барча инсоний кучларга ҳеч парво қилмасдан қийинчиликларга пешвоз чиқадиган қилиб қўяди. Чунки у албатта Аллоҳ буларнинг барчасида кучлироқ-қудратлироқ зот эканлигини аниқ билади.
Иккинчидан: Даъватни кўтариб чиқувчи ихлос йўлида бўлар экан, ўзининг тўғри, олий, юксак фикрга, барча фикрлардан устун, баланд фикрга эга эканлигини, ундан бошқа фикрлар эса, ўзи учун бирон низомни ёки бирон фикрни ишлаб чиқиб йўлга қўйишга кучи етмайдиган, шундай бўлгач ўзидан бошқасига бундай нарсаларни қилиб беришдан албатта ожиз бўлган қосир инсоний ақллар маҳсули бўлмиш залолат, ҳақ йўлдан тойилиш в қинғирлик эканлигини доим ёдда тутади. У Аллоҳ Таъолонинг куфр ҳақида сўзлаган ушбу сўзини эслайди:
أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلاَّ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلاً $
–„Ёки сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ёки англай оладилар деб ўйлайсизми?! (ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!“[25:44]
Шунинг учун даъватчи бу ҳақ сўзнинг ер юзи воқелигига на қадар мос, тўғри келганлигини кўриб нафси батамом хотиржам бўлади ва Аллоҳ Таъолога ўзини мана шу динга ҳидоятлагани учун ва шу дин билан инсониятни зое бўлиб кетишдан ва тубанликка қулашдан қутқазишга ҳаракат қилаётган шу диннинг даъватчиларидан қилганлиги учун ҳамду-санолар айтади.
Учинчидан: Даъватни ёйувчи ўз ҳаракати чоғида ва машаққат, қийинчиликларни кўтариши асносида Аллоҳ Таъолонинг:
إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنْ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْأَنْعَامُ حَتَّى إِذَا أَخَذَتْ الْأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَا أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلاً أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ $
–„Дарҳақиқат, бу дунё-ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзод ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни кеча обод бўлмагандек вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.“[10:24]
- деган сўзидан келиб чиқиб ва Росул (С.А.В.)нинг дунё ҳаётини тасвирлаб айтган ушбу: «... Менинг мисолим ва дунё ҳаётининг мисоли фақат худди ёзнинг иссиқ кунида йўл юриб кетаётган сўнг бир дарахтнинг соясида кундузнинг бир соат вақтича салқинлаган, шундан сўнг йўлини давом эттириб дарахтни тарк қилган, улов минган бир йўловчига ўхшайди» (Бу ҳадисни Имом Аҳмад ривоят қилди), деган сўзидан келиб чиқиб бу дунёнинг зоил-йўқ бўлиб кетувчи, фоний-ўткинчи эканлигини ва Пайғамбар алайҳиссалом: «Агар бу дунёнинг Аллоҳ наздида чивин қанотичалик қадри бўлганда эди, ундан кофирга бир қултум сувчалик  ҳам тоттирмаган бўлур эди». (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи, Ал-Албоний), деб айтганларидек, бу дунёнинг Аллоҳ наздида бир чивин қанотичалик ҳам қадр-қиймати йўқ эканлигини ҳамда ҳақиқий ҳаёт эса, наъматлари ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайдиган, бадбахтлик ҳам, меҳнат машаққат ҳам бўлмайдиган абадий, боқий ҳаёт эканлигини доим ёдда тутади. Аллоҳ Таъоло деди:
وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ $
–„Агар улар билсалар охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир).“[29:64]
Бу дунёнинг қандай қийматга эга эканлигини ва унинг ҳақиқати нимадан иборат эканлигини ҳамда ундан кейинги ҳаётнинг ҳақиқатини доим ёдда тутиш даъватни кўтариб чиқувчини ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган боқийликка эришиш учун Аллоҳга кўпроқ яқинлаштириб қўяди ва бир чивин қанотига ҳам тўғри келмайдиган йўқ бўлиб кетувчи фонийликка камроқ ёпишадиган қилиб қўяди.
Тўртинчи: Даъватни ёйувчи Аллоҳнинг ризолигини истаб ўзи қилаётган бу амали Аллоҳ одамлар учун ҳидоят ва раҳмат қилиб юборган Набийлар ва Росуллари амалининг ўзгинаси эканлигини доим ёдда тутади. Зеро, Набийлар ва Росулларнинг амаллари инсониятни залолат ва ҳақ йўлдан тойиш ботқоғидан қутқазиб ҳақ йўлга ва тўғриликка бошлаш бўлган эди. Худди шунга ўхшаш даъватни кўтарувчи ҳам аччиқ воқеликни, ёвузлик етакчи-пешвозлари томонидан бошқаларга ўтказилаётган зулм ва фасодни, зўравонлик ва қулга айлантиришни кўради. Натижада у қандайдир бир касалнинг касаллиги унинг қолган аъзоларига ўтиб кетишидан ва бу касалликнинг инсоният ичида вабо каби кенг тарқалиб кетишидан қўрққан табибнинг нафсиятини (ўзлигини) қабул қилади. Шунинг учун у инсонларни мана шу касалликлардан ва ижтимоий мусибатлардан ва жамиятдаги офатлардан қутқазиш учун садоқат ва ихлос билан фидокорлик ва узилмас, сусаймас бардош билан ишга киришади.
Бешинчидан: Даъватни ёйувчи ўз ҳаракати йўлида юриб борар экан озор ва машаққатларни кўтариб, уларга сабр-бардош бериш асносида ўзининг устига фақат унга тақдир қилинган нарсагина тушишини доим эсда тутади. У Росулуллоҳ (С.А.В.)нинг ибн Аббос (Р.А)га қилган васиятини эслайди: «Билгинги албатта Уммат агар сенга манфаат етказмоқчи бўлиб жамланиб бир иттифоққа келишса ҳам, улар сенга ҳеч манфаат етказа олмайдилар, магар Аллоҳ сенинг фойданга тақдир қилиб ёзиб қўйган нарса билангина фойда етказадилар ва билгинки агар улар ҳаммаси йиғилиб келиб сенга зарар етказмоқчи бўлсалар, сенга ҳеч зарар етказа олмайдилар, магар Аллоҳ сенга тақдир қилиб қўйган нарса билангина зарар етказа оладилар. Қаламлар кўтарилди ва саҳифалар қуриди» (яъни кимга нима тақдир қилинган бўлса ёзиб бўлинди ва ўша ёзилган саҳифалар сиёҳи қуриб бўлди). (Термизий ривояти). Шунга биноан унда, ҳақ йўлида тўсиқ-тўғаноқ бўлиб турган золимларнинг озорларидан ўзига бирон нарса ҳеч етмаслиги, магар (фақат) Аллоҳ Таъолонинг изни-иродаси билангина етиши тўғрисида аниқ ишонч ҳосил бўлади. Чунки у Аллоҳ Таъолонинг бу ҳақда айтган ушбу сўзини доимо эслайди:
قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلاَنَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلْ الْمُؤْمِنُونَ $
–„Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилр фақат Аллоҳгагина суянсинлар“[9:51]
Олтинчидан: Даъватни кўтарувчи албатта Аллоҳ иймонли кишиларни мудофаа қилишни ва зулм ва золимларга қарши уруш эълон қилганлигини доим ёдда тутади. Унинг зеҳнида Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзи ҳозир бўлади:
إِنَّ اللَّهَ يُدَافِعُ عَنْ الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ كُلَّ خَوَّانٍ كَفُورٍ $أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ $
–„Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур.Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас. Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир“. [22:38-39]
Унинг зеҳнида пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: «Кимки менинг дўстимга душманлик қилса, бас, менинг унга уруш эълон қилишим муҳаққақдир». (Бухорий ривояти,) деган сўзлари ҳам ҳозир бўлади. Натижада даъватни ёйувчида, у ўз йўлида кетиб борар экан, албатта Аллоҳ Азза ва Жалла ботил-ноҳақликни йўқ қилиб ташлаши ва барча ҳалоиқ олдида унинг башарасини очиб ташлаб шармандасини чиқариши ҳамда ботилга эргашган кимсаларни уларни замони қанчалик чўзилмасин ғолиб-қудратлининг ушлаб-тийиб қўйишлиги каби ушлаб, тийиб қўядиган Ўзининг аскарларини ботил устидан ғолиб ҳукмрон қилиб қўйишлиги тўғрисида аниқ, чуқур ишонч ҳосил бўлади. Аллоҳ Таъоло деди:
وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِين$ٌ
–„Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасин! Балки Биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир“.                                                       [3:178]
Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Абатта Аллоҳ золимга ҳеч шубҳасиз муҳлат бериб қўяди. Ҳатто агар уни (азоб билан) ушлаганда эса У(нинг азоби)дан қочиб қутула олмайди» (Термизий ривояти).
Еттинчидан: Даъватни ёйувчи ер юзини Аллоҳнинг шариъати адолат билан турган жой ҳолатида, ҳавойи нафсларга ва шахсларнинг якка ҳокимлигига ҳеч бир ўрин бўлмаган фикрий етакчиликнинг жойи ҳолатида, азизлик шон-шараф, куч-қудрат Ислом Уммати ортидан қувиб юрадиган жой ҳолатида, тўкин-сочинлик ва фаровон ҳаёт бўладиган жой ҳолатида ва олий Илоҳий Низом соясида тинчлик-омонлик ва хотиржамлик бўладиган жой ҳолати тасаввур қилади. Шунингдек у одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганликларини тасаввур қилади.
Бу дунё ҳовлисидаги бундай гўзал мукофотдан кейин... сабрининг, амалининг, иймонининг ва Аллоҳ ажр беришини кутганлигининг эвазига мукофот тариқасида эришадиган бундай ширин самарадан кейин... мусулмон киши қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузуридаги энг буюк мукофотни эслайди, Аллоҳ йўлида Унинг динини олий қилиш учун сабр билан ҳаракат қилганлар, Аллоҳ ризолиги учун солиҳ амаллар қилиб, ажр мукофотини фақат Унинг Ўзидангина кутганлардан ташқари барча одамлар ўз ажр-мукофотларини қилган амалларига қараб олишар экан, у ўзининг ажр-мукофотини қандай беҳисоб олишлигини эслайди ва тасаввур қилади. Аллоҳ Таъоло деди:
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ $
-„Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур“.                                                                                     [39:10]
Пайғамбаримиз алайҳис салом эса шундай дедилар: «Агар одамлар сабр-тоқат қилувчиларнинг қиёмат куни ўзларининг беҳисоб ажр-мукофотларини олаётганларини кўрсалар, ўзларининг арралар билан арралаб ташланган бўлишларини ва  ёғочлар устига кўтарилиб осиб қўйилган бўлишларини орзу қиладилар» (Ал-Қуртубий).
Даъватни кўтарувчи Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризолигини, инсон мана шу борлиқда эришадиган энг буюк неъматни, бу неъматдан кейин ҳам ва олдин ҳам ундан кўра буюкроқ неъмат йўқ эканлигини эслайди, у Мустафо алайҳиссаломнинг Абу Саъид Ал-Худрий томонидан ривоят қилинган ушбу ҳадисини эслайди. Росулуллоҳ(С.А.В.)дедилар: Албатта Аллоҳ Таборака ва Таъоло жаннат аҳлига: Эй Аҳли Жаннат, дейди шунда улар: Лаббайка Роббана ва саъдайка (лаббай эй Роббимиз, биз сенга итоат қилишимиз билан беҳад саодатлимиз) дейдилар. Шунда Аллоҳ Таъоло уларга: Рози бўлдингизми? - дейди. Улар эса: қандай ҳам рози бўлмас эканмиз ва ҳоланки Сен бизга биронта ҳалқинга бермаган неъматни ато этдинг дейдилар. Шунда Аллоҳ: Мен сизларга ундан ҳам афзалроғини бераман дейди. Улар эса: Эй Роббимиз қайси нарса бундан афзалроқдир?-дейдилар. Шунда Аллоҳ Таъоло: «Мен сизларнинг устингизга Ўз ризолигимни тушираман бас, ундан кейин сизларга ҳеч қахр-ғазаб қилмайман-дейди» (Бухорий ривояти). Бу қандай ҳам буюк неъмат-а! Ваҳоланки бу неъмат Камол (Мукаммаллик), Жалол (Улуғворлик), Азамат (Буюклик) сифатлари соҳиби бўлмиш Аъзим (энг Буюк), Мутаъол (энг Олий) Зот томонидан берилган бўлса қандай ҳам буюк бўлмасин.
Даъватни кўтарувчи шунингдек мана шу буюк Илоҳий ризолик билан бирга шу Умматнинг улуғ сиймолари билан йўқ бўлиб кетмайдиган ва эскимайдиган абадият ҳовлисида Раҳмоннинг арши соясидаги ёқимлик ҳамроҳликни, ўзининг Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга ҳамроҳ бўлишини ёдда тутади. Улар на қадар яхши ҳамроҳдирлар.
Албатта бу олий мукофот, ҳеч шубҳасиз даъватни кўтарувчининг амални холис Аллох учун қилмоқлигига ва бу тўғрида фидокорлик, садоқат кўрсатмоқлигига, ҳамда ўзи эга бўлган энг қимматбаҳо мол-дунёсини ва матоъларини сарфламоқлигига лойиқ-муносибдир ва бу буюк мукофот даъватчининг мана шу буюк ғоя йўлида дунё мусибатларига унинг маҳрумлик-муҳтожликларига ва меҳнат машаққатларига, сабр қилмоқлигига муносибдир. Ваҳоланки у Аллоҳнинг ризолигига ва кенглиги осмонлар ва ернинг кенглигича бўлган, Аллоҳ ва Унинг Росулига иймон келтирган кишилар учун тайёрлаб қўйилган жаннатлардаги мангу турувчи неъматлар бўлар экан қандай ҳам лойиқ бўлмасин.
Омин ё Роббал оламийн.
Охирги дуоимиз: Барча ҳамду-санолар бутун оламлар Роббиси Аллоҳга хосдир.